Педагог болани китоб ўқишга қизиқтиришнинг самарали усулини айтди
Бу усул аллақачон ўйлаб топилган.
Болани мутолаага қизиқтириш учун катталар унга китобни овоз чиқариб ўқиб бериши керак. Бу ҳақда Москва педагогика университети (МПУ) педагоги, «Болалар китоби катталарнинг мутолааси доирасида» лойиҳаси раҳбари Екатерина Асонова маслаҳат берди.
«Бу катталар учун ҳам яхши, чунки улар болаликка шўнғиб кетиши мумкин. Болалар учун ҳам яхши, чунки китоб ўқиётган ота-онаси ўзи билан бирга эканидан хурсанд бўлишади. Демак, болаларни китобларга қизиқтириш йўли аллақачон ўйлаб топилган ва айтишим керакки, бу самарали», деди эксперт.
Болалар мутолааси бўйича мутахассис бундай машғулот пайтида катталар қизиқарли кашфиётлар қилиши мумкинлигини таъкидлади: масалан, улар болаликда ўзи учун қизиқ бўлиб туюлган муаллиф зерикарли ва ҳатто мураккаб бўлиб қолганини сезиши мумкин. Бундан ташқари, «таниш китобни қайта ўқиш пайтида нозик хотиралар афсусга айланиши мумкин». Асонова сўзларига кўра, бундай реакция нормал. Педагог агар шундай вазият юз берса, китобни чеккага суриб қўйишни тавсия қилди.
«Балки бола кейинчалик уни ўзи ўқиб чиқиши ва мағзини чақиб олиши мумкин», деди у.
Мавзуга оид
14:40 / 31.08.2024
Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди
16:36 / 23.07.2024
Халқ зиёли бўлиши учун болалар китоб ўқиши керак – ҳукумат бунда қандай иштирок этади?
12:01 / 19.07.2024
Ўзбекистонда қарийб 40 миллионга яқин китоб фонди рақамлаштирилади
10:14 / 09.07.2024