Жаҳон | 11:17 / 07.03.2023
18035
1 дақиқада ўқилади

ISW: Бахмут учун жанг - «Вагнер»га қарши қаратилган зарба

Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазиятнинг навбатдаги шарҳида Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Киевнинг Бахмутни ҳимоя қилишни давом эттириш ҳақидаги баёнотини таҳлил қилди. 

Фото: Getty Images

Бу шаҳар на операцион, на стратегик нуқтайи назардан фундаментал аҳамиятга эга эмас, дейди таҳлилчилар аввалги таҳлилий шарҳни эслатиб.

«Аммо Украинанинг Бахмут учун кураши ушбу ҳудудда жойлашган рус қўшинларининг ҳозирги таркиби туфайли стратегик аҳамиятга эга бўлди. Бахмут жанги «Вагнер» ХҲКнинг энг яхши кучларини жиддий равишда йўқ қилиши мумкин, бу эса Россияни алмаштириш қийин бўлган ўзининг бир нечта энг самарали зарба бериш бўлинмаларидан маҳрум этиши эҳтимоли бор, дегани», дейилади маълумотда. 

Шу билан бирга, «Вагнер» гуруҳининг энг яхши жанговар бўлинмаларини жиддий қисқартириш ёки йўқ қилиш фронтдан ташқарида ижобий оқибатларга олиб келади, дея қўшимча қилди ҳарбий экспертлар. 

Мавзуга оид