Жаҳон | 15:11 / 08.03.2023
7360
2 дақиқада ўқилади

Шольц: Давлатлар чегараларини куч билан ўзгартириб бўлмайди

Давлатлар чегараларини куч билан ўзгартириб бўлмайди, Ғарб давлатлари эса Украинани Россия агрессиясидан ҳимоя қила олиши учун қўллаб-қувватламоқда, аммо бу уруш узоқ давом этиши мумкин, деди Германия канцлери Олаф Шольц Германиянинг Котбус шаҳри аҳолиси билан учрашувда, деб ёзади Berliner Zeitung. 

Фото: AP

«Биз бу узоқ вақт давом этишидан хавотирланишимиз керак, аммо, албатта, биз ҳар куни бошқача нарсалар содир бўлишини истаяпмиз», деди Германия ҳукумати раҳбари

Украинадаги уруш, дейди у, ҳар икки томоннинг ҳам «ақл бовар қилмайдиган йўқотишлари билан боғлиқ». Биргина Россия, турли ҳисоб-китобларга кўра, 30-40 минг ёки 100 минг аскарини йўқотган. «Иккаласи ҳам тасаввур қилиб бўлмайдиган миқдор», деб таъкидлади Шольц.

Бундан олдин Германия канцлери Путин Ғарбнинг бирдамлигини баҳолашда адашгани ҳақида гапирганди.

Германия канцлери Олаф Шольцга кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинани қўллаб-қувватлашда Ғарбнинг бирдамлигини баҳолашда адашган. «У Европа, АҚШ ва Украинанинг барча дўстлари бирдамлигини, шунингдек, биз Украинани доимий равишда қурол-яроғ билан таъминлаб туришимизни етарли даражада баҳолай олмади», деди Шольц 5 март куни CNN телеканалига берган интервьюсида. 

Шу туфайли украиналиклар ўз ватанларини ҳимоя қилиш имконига эга бўлдилар, деди канцлер. «Улар келажакда ҳам буни уддалай оладилар», деди у ва Ғарб давлатлари «Украинани молиявий, ҳуманитар ёрдам, шунингдек, қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлашда» давом этишини тасдиқлади. 

Россиянинг кенг миқёсли ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Германия Украинанинг континентал Европа мамлакатлари орасида энг йирик донорига айланди, деб хабар берди Шольц. «У ёки бу йўл билан биз ўтган йили Украинага 14 миллиард евро бердик ва буни давом эттирамиз», — деди у. 

Мавзуга оид