Тбилисидаги митингда мухолифат иккита шарт қўйди
Гуржистон пойтахтида «хорижий агентлар» ҳақидаги қонунга қарши икки кундан бери норозилик намойиши ўтказилмоқда.
Тбилисидаги парламент биноси олдида 10 мингга яқин одам тўпланди, деб хабар берди Paper Kartuli. Бу «Хорижий агентлар» қонунига қарши оммавий норозилик намойишларининг иккинчи куни. Мухбирнинг хабар беришича, намойишчилар оломони тўрт кварталга чўзилган, Руставели шоҳ кўчаси тўсиб қўйилган.
Батуми шаҳрида ҳам норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда. Хабарга кўра, мингга яқин киши университет биноси ёнида тўпланган, уларнинг аксарияти талабалар.
7 март куни Гуржистон парламенти «хорижий агентлар» ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бундан норози бўлган одамлар кечқурун бино яқинида тўпланди. Якунда намойишчилар полиция билан тўқнашди. Кучишлатар тузилма вакиллари оломонга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишлатди. Сўнгра 66 нафар намойишчи ҳибсга олинган эди.
8 март куни ўтказилган намойишда мухолифат вакили Георгий Вашадзе ҳукуматга иккита шарт қўйди.
«Россия» қонуни («Хорижий агентлар» ҳақидаги қонун назарда тутилмоқда) зудлик билан парламентдан қайтариб олиниши ва кеча қўлга олинганлар озод этилиши шарт», деди у. Мамлакат раҳбариятига 1 соат вақт берамиз, акс ҳолда «бошқа чораларни кўрамиз», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
13:37 / 06.11.2024
Гуржистонда 30 та участкада сайлов натижалари бекор қилинди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:10 / 02.11.2024