Loong Air Тошкентга парвозлар сонини оширмоқда
2023 йил 26 мартдан бошлаб Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси Ўзбекистонга рейслар сонини оширади ва қўшимча йўналиш очади.
Илгари авиаташувчи Сиан — Тошкент — Сиан йўналиши бўйича ҳафтада бир марта: жума кунлари йўловчи қатновларини амалга оширган. 26 мартдан бошлаб Loong Air ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.
Бундан ташқари, авиакомпания янги йўналишни йўлга қўяди: Чэнду — Тошкент — Чэнду. Мунтазам йўловчи рейслари Airbus А320 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Loong Air — бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган Хитой авиакомпанияси бўлиб, йўловчи ва юк ҳаво ташишларини таъминлайди.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024