Донбасс айирмачилари уч украиналикка ҳукм чиқарди
Украинанинг уч фуқароси «ҳарбий жиноятлар содир этиш»да айбланиб, судланди. Улар орасида Россиянинг Украинага босқинидан кейин фронтга кетган ҳуқуқ фаоли Максим Буткевич ҳам бор.
Россия Тергов қўмитасининг 10 март, жума куни маълум қилишича, Донбасснинг аннексия қилинган «республикалари» - «ЛХР» ва «ДХР» «Олий судлари» Украинанинг уч нафар фуқаросини ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳукм чиқарди. Улар орасида украиналик ҳуқуқ фаоли, «Громадське радио» асосчиларидан бири Максим Буткевич ҳам бор.
Тергов қўмитаси хабарида айтилишича, Буткевич «тинч аҳолига шафқатсиз муносабатда бўлиш ва қуролли можарода тақиқланган усулларни қўллаш», шунингдек, «умумий хавфли тарзда икки кишини ўлдиришга уриниш ва қасддан зарар етказиш»да айбдор деб топилган.
Буткевич Украина Қуролли кучларининг «Берлинго» батальонида взвод командири сифатида хизмат қилган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 4 июнь куни Северодонецкда у турар жой биноси кираверишида танкка қарши гранатомётдан ўқ узган, натижада икки фуқаро жароҳатланган ва мол-мулк вайрон бўлган. Тергов қўмитаси хабарида айтилишича, Бутчекич ўз айбига иқрор бўлган ҳамда «ЛХР» суди томонидан 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Максим Буткевич инсон ҳуқуқлари фаолияти билан шуғулланган, Amnesty International бўлими бошқаруви аъзоси эди. У СТБ ва «1+1» телеканалларида журналист, ВВС News мухбири бўлиб ишлаган ва «Громадське радио»нинг ҳаммуассиси бўлган. Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Буткевич жангга жўнаб кетди. 24 июнь куни у Луҳанск вилоятининг Мирная Долина қишлоғи яқинида асирга олинган.
Буткевични ўзининг Нобел нутқида Украина «Фуқаролик эркинликлари маркази» раҳбари Олександра Матвийчук ҳам тилга олган.
Шунингдек, Мариуполни ҳимоя қилган «Азов» батальони жангчилари Владислав Шел ва Виктор Похозейга нисбатан айблов ҳукми чиқарилди. Шел «тинч аҳоли вакилини автомат билан отишда», Похозей эса Мариуполда яшовчи фуқарога нисбатан ёмон муносабатда бўлганликда айбдор деб топилди, у фуқаронинг «танаси ва юзига оёқлари ҳамда автомат билан урган». Шел 18 ярим йилга, Похозей эса саккиз ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Мавзуга оид
19:39 / 08.11.2024
Украинада россиялик яна бир генерал ҳалок бўлди
21:23 / 31.10.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва Украина Курахово учун кузнинг ҳал қилувчи жангини бошлади
17:00 / 17.09.2024
Фронтдаги вазият: Украинанинг Донецк яқинидаги гуруҳига қуршов таҳдид солмоқда
15:25 / 13.09.2024