Ўзбекистон ва Эрон товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказишга келишиб олди
Теҳронга ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
"Биз Эрон ташқи ишлар вазири Ҳ. P. Ҳусайн Абдуллоҳиян билан самарали учрашув ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўзининг Твиттердаги саҳифасида. - Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, шунингдек, сармоявий шериклик, ишбилармонлик алмашуви ва халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришга келишиб олдик".
Бир неча кун олдин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандумни тасдиқловчи қарорни имзолади. Унга биноан, 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум тасдиқланди.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 06.11.2024