Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
Сурхондарёда бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда.
Сессияда 2022 йилнинг декабр ойидан Сурхондарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музработ ва Денов туманларида ҳоким бўлиб ишлаган.
У 2018 йилнинг ноябридан Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатган, 2019 йил сентябрида Фарғона вилоятига прокурор бўлганди.
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
07:30 / 17.10.2024