Жамият | 16:10 / 15.03.2023
14547
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Beeline Uzbekistan кўмагида Tumaris.EXPO аёллар стартаплари кўргазмаси бўлиб ўтди

Ўзбекистонда Beeline Uzbekistan кўмагида Tumaris.EXPO халқаро стартап кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир IT Park Uzbekistan томонидан ташкил этилган IT Tumaris.TECH соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича йиллик Марказий Осиё дастурининг якуний нуқтаси бўлди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Ўз стартапларини экспертлар, инвесторлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида тақдим этиш имконияти Tumaris.TECH доирасида инкубация ва акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган иштирокчи жамоалар учун мукофот бўлди. Натижада Tumaris.EXPO учун Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан муаллифлари аёллар бўлган 17 та энг яхши лойиҳа танлаб олинди. Ривожланиш мавзулари жуда хилма-хил бўлишига қарамай – тиббиётдан тортиб NFT’гача, уларнинг барчасида умумий нарса бор эди – ҳар бир лойиҳа ижтимоий аҳамиятга эга ва жамоат муаммоларини ҳал қилади.

Тадбир доирасида, шунингдек, халқаро экспертларнинг IT йўналишлари ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш имкониятлари, тармоқ бўлими ва стартап баттл ҳақида сўзлаб берган семинарлар бўлиб ўтди.

“Tumaris.Tech дастури мамлакатимиз учун ҳам, бутун Марказий Осиё минтақаси учун ҳам муҳим роль ўйнайди. Ҳамкорлар ва ҳамкор ташкилотчилар сифатида биз учун IT соҳасида аёлларнинг ривожланиши учун платформа яратиш, турли соҳалардаги энг яхши мутахассисларни жалб қилиш ҳамда қулай ўрганиш ва тажриба алмашиш учун барча шароитларни яратиш муҳим эди. Лойиҳанинг асосий ҳамкори сифатида биз иштирокчиларнинг ғоялари ҳақиқатан ишлайдиган стартапларга айланаётганини кўришдан мамнунмиз”, – дея ўз таассуротлари билан бўлишди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски. 

“Биз Beeline Uzbekistan'да одамларга уларнинг жинсидан қатъий назар ажойиб ғоялар келишига ишонамиз. Бунинг тасдиғини биз ҳар куни халқаро миқёсдаги лойиҳаларни ўзлари таклиф қиладиган, амалга оширадиган ва бошқараётган иқтидорли ходимларимиз орасида кўриб турибмиз. Шу боис лойиҳани 5 та давлатга кенгайтириш ғоясини мамнуният билан қўллаб-қувватладик ва аёллар ривожланиши учун энг яхши эксперт ва мураббийларни жалб этдик. Ишонаманки, Tumaris.TECH каби лойиҳалар глобал ўзгаришларни, жумладан, одамлар онгида, уларнинг турмуш тарзи ва тафаккурида ўзгаришларни бошлайди ва биз фойдали бўлишдан ҳамда ўз ҳиссамизни қўшишдан хурсандмиз”, – дея қўшимча қилади Beeline Uzbekistan'нинг ташкилий ривожланиши ва ходимлар билан ишлаш бўйича директори София Гаинутдинова.

Digital-оператор VEON гуруҳининг бир қисми сифатида Tumaris.Tech Expo'га эксперт ёрдамини тақдим этди. Анжуманда VEON Group компаниясининг рақамли маҳсулотлар бўйича директори Джорж Xелд сўзга чиқиб, иштирокчиларга жаҳон IT-бозоридаги тенденциялар ҳақида гапириб берди. 

Tumaris.TECH дастурининг муваффақияти ҳақида рақамлар гапиради:

  • 113 та аёллар стартап лойиҳаси амалга оширилди;
  • Tumaris.HACK ҳакатонида 68 та прототип ишлаб чиқилган;
  • 200 дан ортиқ аёл ва қизлар IT курсларини тамомлашган;
  • 70 дан ортиқ иштирокчилар ваколатли инвестиция тамойилларини ўргандилар;
  • 30 та тайёрлов трекерлари ўтказилган.

Tumaris.Tech биринчи марта 10 та лойиҳа ўртасида стартап баттл ўтказди. Ҳакамлар ҳайъатининг овоз бериши натижасида “OshME” овқатланиш муассасаларига ташриф буюрувчиларга танлов қилишга ёрдам берувчи, кичик ва ўрта бизнес янги мижозларни жалб қилиш бўйича йўриқнома ғолиб деб топилди. Иштирокчилар ва ғолиблар ҳақида батафсил маълумотни кўргазма ташкилотчисининг сайтидан олиш мумкин.

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Мавзуга оид