Ўзбекистон | 09:18 / 17.03.2023
4295
2 дақиқада ўқилади

«Электрон ҳукумат» тизими маълумотни қайта ишлаш маркази вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Shutterstock

Президент қарорига мувофиқ, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази ишга туширилди.

«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий вазифалари:

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш;

«Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмасига оид давлат ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш;

«Электрон ҳукумат»  тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштирилган ва сақланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш.

булутли технологиялар асосида давлат органлари вa ташкилотлари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди: ахборот тизимларини жойлаштириш тартиби; ахборот тизимларини сақлаш ва қайта ишлаш тартиби; тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Мавзуга оид