Жамият | 11:08 / 17.03.2023
17162
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридан тарихий кўза топилди

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан тарихий кўза топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси ва шаҳар маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги маданий мерос объектларини мониторинг қилиш жараёнида тарихий кўза топилганини маълум қилган. Тошкент вилоятидан (Қибрай туманининг бир қисми) Тошкент шаҳрига (Яшнобод туманига) ўтган қисмида жойлашган «Тўқай тепа» археологик ёдгорлигидан топилган.

Кўза ўлчамлари: баландлиги 80 см, диаметри 188 см бўлиб, яхши ҳолатда сақланган.

Топилма белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон давлат тарихи музейига топширилди. Ҳозирда музей илмий ходимлари томонидан ушбу тарихий топилманинг ясалган даври аниқланмоқда.

  • Аввалроқ Тошкент вилояти Бўка туманидан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилгани ҳақида хабар берилганди.
  • Шунингдек, Сурхондарё вилояти Денов туманида милодий I-II асрларга тегишли хум идиш топилган. Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш мақсадида Термиз археология музейи ва Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, реставрация қилиш ва ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Термиз археология музейига олиб борилган.

Мавзуга оид