Ўзбекистон | 17:50 / 18.03.2023
11409
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент Кимё халқаро университетида “KIUT Job Fair — 2023” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Тошкент Кимё халқаро университетида ўтказилган “KIUT Job Fair — 2023” номли меҳнат ярмаркасида талабалар ҳамда иш берувчилар тўғридан тўғри мулоқот қилишди.

Тошкент Кимё халқаро университетида талабалар учун “KIUT Job Fair — 2023” номли меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Меҳнат ярмаркасида 50 га яқин компания ва ташкилотлар иштирок этиб, ўзларидаги бўш иш ўринлари ҳақида талабаларга батафсил маълумот берди. Улар орасида 10 га яқин банк ва меҳмонхоналар, Олий таълим ва инновациялар вазирлиги ҳам бор. Меҳнат ярмаркасида талабалар тўғридан тўғри иш берувчилар билан мулоқот қилиб ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Университетда бу каби меҳнат ярмаркалари анъанавий тарзда ҳар йили бўлиб ўтади. Ярмаркадан кўзланган мақсад - талабаларнинг мамлакатда фаолият юритаётган компания ва ташкилотларда амалиёт ўташи ва ишга жойлашиши учун шароит яратишдан иборат.

“Бугун университетимизда меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Биз бу каби меҳнат ярмаркалари орқали корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари билан танишамиз ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгариб турган янги талабларни ўрганиб, ўқув жараёнига татбиқ этамиз. Ўтган йилдаги статистикани оладиган бўлсак, бир нечта меҳнат ярмаркаларни ўтказганмиз. 90 % битирувчиларимиз иш билан таъминланган бўлса, қолганлари дунёнинг етакчи олийгоҳларида магистратура босқичида ўқишяпти”,- деди университет ректори Жонпўлат Худойбергенов.

Меҳнат ярмаркасида муҳандислик, архитектура ва дизайн, ранг-тасвир, чирой эстетикаси ва либослар дизайни йўналишларида талабаларининг амалий кўргазмалари ҳам ташкил қилинди. Меҳмон сифатида иштирок этган компания ва ташкилот вакиллари талабаларнинг ишланма ва ижод намуналарини ўз кўзлари билан кўриб баҳолашди. Шунингдек, алоҳида аудиторияларда талабалар учун экспертлар томонидан қўшимча маҳорат дарслари ҳам ташкил қилинди.

Университетнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Web-page: www.kiut.uz

Telegram: https://t.me/kiut_official

Facebook: https://www.facebook.com/kiut.uz

Instagram: https://instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама

Мавзуга оид