Жаҳон | 15:00 / 19.03.2023
29586
4 дақиқада ўқилади
Россия Бахмут атрофидаги шаҳарларга зарба бермоқда, Украина HIMARS билан жавоб қайтарди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 388-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Путин уч йил ичида илк бор аннексия қилинган Қрим яриморолига келди. Бу Украинанинг ушбу ҳудуди Россия таркибига қўшиб олинганининг тўққиз йиллигида рўй берди. Севастопол губернатори Михаил Развожаев президентнинг ташрифини кутилмаган деб атаган ва Путин автомобилни ўзи бошқарганини айтган.
- Россия президенти кўп ўтмай Украинанинг Мариупол шаҳрида ҳам кўриниш берди. Бу унинг Донбассга илк бор келиши бўлди.
- АҚШ Қора денгиз устида парвозларни тиклади, бу жараён америкаликлар дрони Россиянинг Су-27 қирувчиси билан тўқнашиб қулашидан кейин тўхтатилганди.
- АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 21 март куни молиявий фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди ва тарафдорларини намойишлар ўтказишга чақирди
- АҚШ Украинадаги уруш бошланганидан кейин тўхтатилган Россияга депортация амалиётини тиклади. Лекин бу ҳақда маҳаллий расмийлар расман эълон қилишмаган. Аммо 18 март куни маълум бўлишича, бир неча кун олдин АҚШдан бир неча киши Россияга қайтариб юборилган, булар сафарбарликдан қочганлар ва бошпана олишга уринганлар эди.
Краматорск
Запорижжя
Авдийивка
Донецк областининг Харциск шаҳрига зарба берилиши оқибатлари
Бахмут атрофидаги украин аскарлари
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
12:10 / 21.09.2024