Жаҳон | 19:14 / 21.03.2023
13158
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Украинага бойитилмаган уранли ўқ-дориларини етказиб беришини эълон қилди

Бундай қуроллар ядровий ҳисобланмайди, аммо юқори ҳалокатли кучга эга.

Фото: AP

Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Аннабел Голди мамлакат Украинага бойитилмаган уранли ўқ-дориларини топширишини айтди.

«Украинани Challenger 2 асосий жанговар танклар эскадрони билан таъминлаш билан бир қаторда, ўқ-дорилар, жумладан, таркибида бойитилмаган уран бўлган зирҳни тешувчи снарядларни ҳам етказиб берамиз. Бундай снарядлар замонавий танклар ва зирҳли транспорт воситаларига нисбатан юқори самарадорликка эга», деди вазир ўринбосари Украинага етказилаётган қурол таркибида бойитилмаган уран бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан.

Ўқ-дориларда бойитилмаган урандан фойдаланиш унинг юқори масса зичлиги ва портловчи хусусиятлари билан боғлиқ. Бундай снарядларнинг зирҳни тешиб ўтиш хусусияти ва ҳалокатлилиги юқори, бу эса охир-оқибат уларнинг самарадорлигини белгилайди.

Аввалроқ, Россия НАТО томонидан уранли қуроллардан фойдаланишни ифлос бомба сифатида қабул қилиши ҳақида баёнот берган эди.

Мавзуга оид