Қамчиқда махсус юк автомобили билан содир бўлган ҳодиса оқибатлари бартараф этилди
Бугун, 21 март куни соат 10:35 да А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент – Водий йўналишида ҳаракатланган, нефт ташишга мўлжалланган махсус юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига ағдарилган. Натижада юк автомобилига ортилган битум маҳсулоти ерга тўкилган. Ёнғин содир бўлмаган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг 3 та махсус техникаси етиб бориб, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса оқибатларини бартараф этди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Довонда автомобилларнинг икки томонлама хавфсиз ҳаракати давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:11 / 18.09.2024
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланяпти
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
20:09 / 25.05.2024
«Қамчиқ» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмайди
20:39 / 20.05.2024