Ўзбекистон | 12:02 / 21.03.2023
20043
2 дақиқада ўқилади

Қамчиқда нефть маҳсулоти ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Kun.uz

2023 йил 21 март куни соат 10:35 ларда Қамчиқ довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ҳодиса Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 196-километрида содир бўлган, «DAF» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа ағдарилган.

Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ҳамда ФВВнинг «Қамчиқ» қутқарув гуруҳи ходимлари етиб келган. Цистернадаги битум маҳсулоти йўл қатнов қисмига тўкилгани сабабли, транспортлар ҳаракати вақтинча ёпилган. 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлигини маълум қилди.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Қамчиқавтойўл» корхонаси маълумотида айтилишича, ҳозирги вақтда довонда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Мавзуга оид