Жаҳон | 23:17 / 22.03.2023
11445
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Харкивга «Қаҳрамон шаҳар» фахрий унвонини берди 

«Бу (шаҳар) давлатимизнинг бошқа шаҳарлари билан ёнма-ён мустақиллигимизни ҳимоя қилмоқда», деди Украина президенти. 

Фото: Украина президенти офиси

Украина президенти Володимир Зеленский Харкив шаҳрига «Украина қаҳрамон шаҳри» фахрий унвонини берди. 

«Мен «Украина қаҳрамон шаҳри» фахрий мукофотини Харкив мэри Игор Тереховга топширдим... Бу (шаҳар) давлатимизнинг бошқа шаҳарлари билан ёнма-ён мустақиллигимизни ҳимоя қилмоқда», деди Украина президенти. 

Шунингдек, Зеленский Харкивни рус босқинчиларидан ҳимоя қилишда қаҳрамонлик кўрсатган жангчиларга Богдан Хмелницкий, Даниил Галицкий ва «Жасорат учун» медалларини топширди. 

Зеленский истеҳкомларни мустаҳкамлаш, инфратузилмани тиклаш, аҳолига ёрдам кўрсатиш ва Харкив областининг барча аҳоли пунктларини электр энергияси билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганини таъкидлади. 

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Бахмут йўналишидаги бўлинмаларига ташриф буюргани маълум бўлган эди. Зеленский аскарларга давлат мукофотларини топширди. 

Мавзуга оид