Иқтисодиёт | 09:41 / 24.03.2023
21355
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россияга қарийб 500 млн долларлик маҳсулотлар сотди

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 454 млн доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 222,7 млн ҳамда 184 млн доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Туркия ва Хитой жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Қозоғистон – 158 млн;
  • Қирғизистон – 129 млн;
  • Афғонистон – 109 млн;
  • Тожикистон – 70,5 млн;
  • Франция – 60,3 млн; 
  • Покистон – 30,3 млн; 
  • БАА – 29,3 млн АҚШ доллари.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россия энг юқори улуш билан биринчи ўринни эгаллади– 1,4 млрд доллар.

Ундан кейинги ўринлардан ўзаро ташқи савдо айланмаси мос равишда 1,3 млрд доллар ҳамда 699 млн доллар бўлган Хитой ва Қозоғистон жой олди.

Мавзуга оид