Хандақларда турган ва оиласи билан учрашаётган аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 393-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Евгений Пригожин «Вагнер» ХҲКнинг Украинадаги фаолиятини қисқартириб, яна асосий эътиборини Африкага қаратмоқчи, дея хабар берди Bloomberg ўз манбасига таяниб. Нашрга кўра, Пригожин РФ мудофаа вазирлиги компанияни маҳбусларни ёллаш имкониятидан маҳрум этгани ва ўқ-дори етказиб беришни чеклагани туфайли шундай қарорга келган.
- Украина Бош штаби россияликлар Херсон областининг Новая Каховка шаҳрини тарк этганини хабар қилди — аммо кейинроқ аслида бундай бўлмаганини билдириб, «мавжуд маълумотлардан нотўғри фойдаланилгани»ни тан олди.
- Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг канцелярияси раҳбари Гергей Гуйяш Путин мамлакатга келадиган тақдирда халқаро ордер бўйича ҳибсга олинмаслигини маълум қилди.
- Словакия Украинага ваъда қилинган 13 та МиГ-29 қирувчисидан 4 тасини юборди. Қолган самолётларни Украина қуролли кучлари яқин ҳафталарда қабул қилади. Шунингдек, Полша ҳам ўз МиГ-29 самолётларини Украинага етказиб беришни ваъда қилган.
Запорижжя области ўққа тутилиши оқибатлари
Россия қўшинининг асосий кучлари Донбассда юриш қилаётган маҳалда бошқа қисмлар Запорижжя областида жангга киришган — ва мунтазам равишда ҳудуддаги шаҳар ҳамда қишлоқларни ўққа тутмоқда. Хусусан, 19 март куни област ҳарбий маъмурияти 17 та аҳоли яшаш манзили ўққа тутилганини хабар қилган, 22 март куни эса Украинанинг бир неча областига ёппасига зарбалар берилганида Запорижжя шаҳрида россияликлар ракетаси тўққиз қаватли уйга келиб урилганди — тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, 34 киши яраланган.
Бахмут атрофидаги хандақларда турган аскарлар
Донецк областида Бахмут учун фаол жанглар давом этмоқда. Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский украин армияси бу йўналишда тез орада юриш бошлаши мумкинлигини айтди — айнан қачонлигига аниқлик киритилмади. 22 март куни Украина армиясининг Бахмут атрофидаги позицияларига президент Володимир Зеленский ташриф буюрганди: у Украина қўмондонлиги ҳисоботини тинглаган, шунингдек аскарларни мукофотлаб, уларга хизмат учун миннатдорчилик билдирган.
Донбасс вокзалларидаги украин аскарлари ва уларнинг рафиқалари
Лвивдаги украиналик аскарлар протез билан муомала қилишни ўрганишмоқда
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024