Спорт | 12:33 / 30.03.2023
30280
1 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги U-17га қуръа ташланди — Ўзбекистон Япония билан бир гуруҳда

Фото: Tribuna.uz

Таиландда ўтадиган ва жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган Осиё Кубоги U-17га қуръа ташланди.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 2018 йилги қитъа чемпионатида ёмон натижа (16 жамоа орасида 14-ўрин) қайд этгани учун охирги саватчадан жой олганди. Қуъа натижаларига кўра, Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси гуруҳда Япония, Ҳиндистон ва Вьетнамга қарши ўйнайдиган бўлди.

А гуруҳи
Таиланд
Яман
Малайзия 
Лаос

Б гуруҳи
Жанубий Корея
Эрон
Афғонистон
Қатар

С гуруҳи
Тожикистон
Австралия
Саудия Арабистони
Хитой

Д гуруҳи
Япония
Ҳиндистон
Вьетнам
Ўзбекистон

Мусобақа 15 июндан 2 июлгача Бангкок ва Чонбури шаҳарларида ўтказилади.

Мавзуга оид