Илон Маск Starship ракетаси тарихий парвозга тайёрлигини эълон қилди
Кема келажакда одамларни Ойга ва Марсга етказиши режалаштирилмоқда.
SpaceX асосчиси Илон Маск ўта оғир Starship ракетасининг биринчи синов парвозига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.
«Starship кейинги ҳафтада парвозга тайёр ва назорат идорасининг рухсатини кутмоқда», деб ёзди Маск.
Космик парвозлар учун лицензия берувчи АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) ракетанинг биринчи парвози 10 апрель куни амалга оширилиши мумкинлигини айтди. 11 ва 12 апрель захира санаси сифатида белгиланди.
Синов парвози учувчисиз режимда амалга оширилади. Биринчи парвоз доирасида ракета Ер атрофида бир марта айланиб чиқади, сўнгра Ship 24 Тинч океанида сувга қўнади.
Starship – SpaceX компаниясининг янги авлод ракета тизими бўлиб, юк ва одамларни Ер орбитасига, шунингдек, Ой ва Марсга етказиш учун мўлжалланган.
Агар синов муваффақиятли ўтса, Starship SpaceX компаниясининг барча ракеталари - Falcon 9, Falcon Heavy ва юк ташувчи Dragon V2 тизимларини алмаштиради.
SpaceX ҳисоб-китобларига кўра, Starship учирилиши бошқа тизимларга нисбатан арзонроқ бўлади.
SpaceX ракетанинг биринчи орбитал парвозини 2021 йилда амалга оширишни режалаштирган эди, бироқ кейинчалик техник сабабларга кўра, парвоз бир неча бор қолдирилди.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024