Ўзбекистон | 19:45 / 08.04.2023
104950
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр, ўзбек кино хазинасидан жой олган бир қатор филмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган Мурод Ражабов бугун, 8 апрел куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 74 ёшида вафот этди.

Фото: Kun.uz

Kun.uz манбасига кўра, марҳум санъаткор қанд касалидан даволаниб келган, икки ҳафта аввал кома ҳолатига тушган.

Мурод Ражабов 1949 йил 30 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Островский номидаги Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган.

Фаолияти давомида ўнлаб кино ва спекталларда роллар ижро этган актёр айниқса “Темир хотин”, “Кичкина табиб”, “Ажойиб хаёлпараст”, “Улфатлар” ва бошқа қатор филмлардаги роллари билан ўзбек кино санъатининг ёрқин юлдузларидан бирига айланди.

Мурод Ражабов 2015 йилдан буён кинода рол ижро этмаётган эди. Жорий йил бошида у оғир дард билан курашаётгани маълум бўлганди. Бу хабардан кейин Kun.uz мухбири отахон санъаткорнинг хонадонида меҳмон бўлиб, ундан катта интервью олган эди.

Таҳририят марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Мавзуга оид