«МегаФон» Ўзбекистонда ҳаво сифатини назорат қилиш тизимини ишга туширди
Ускуналар Оҳангарон шаҳрида ўрнатилди.
Россиянинг «МегаФон» компанияси Ўзбекистонда ҳаво сифатини назорат қилишнинг рақамли тизимини ишга туширди. «МегаФон Экология» Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги ҳаво сифатини назорат қилади. Бу Россия мобил алоқа операторининг хориждаги биринчи шундай лойиҳасидир.
«МегаФон Экология» автоматлаштирилган мониторинг мажмуаси чанг датчиклари, газ анализаторлари ва об-ҳаво станциясидан иборат. Ускуналар Оҳангарон шаҳридаги ижтимоий аҳамиятга эга инфратузилма объекти – болалар спорти стадиони яқинига ўрнатилган.
Тизим атмосфера ҳавосидаги муаллақ заррачалар (масалан, чанг), азот ва олтингугурт диоксиди, углерод оксиди концентрацияси, шунингдек, ҳарорат, намлик, босим, ёғингарчилик интенсивлиги, шамол тезлиги ва йўналиши кўрсаткичларини назорат қилади.
Ўлчовлар ҳар беш дақиқада амалга оширилади, кўрсаткичлар реал вақт режимида буюртмачининг бошқарув серверига узатилади. Шунингдек, маълумотларни Ўзбекистоннинг назорат қилувчи давлат органи – Табиат ресурслари вазирлигига узатиш автоматик режимда йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
21:39 / 17.09.2024
Олимлар Антарктида устидаги озон тешигининг қисқарганини эълон қилди
19:03 / 14.09.2024