Жаҳон | 09:03 / 14.04.2023
3274
1 дақиқада ўқилади

Nexta собиқ бош муҳаррири Протасевичга нисбатан айблов кучайтирилди

Роман Протасевичга нисбатан айблов кучайтирилди, Беларус ҳукумати уни «экстремистик тузилмага қайта раҳбарлик қилганликда» айблади.

Роман Протасевич / Фото: РИА Новости

Беларусда мухолифатчи Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевичга нисбатан айбловлар кучайтирилди. Бу ҳақда 13 апрель, пайшанба куни Минск вилоят судида бўлиб ўтган суд мажлисида давлат айбловчиси Наталя Соколова маълум қилди.

Ҳозир, хусусан, «оммавий тартибсизликлар уюштириш», «ҳокимиятни эгаллаб олиш ва нафрат уйғотиш учун фитна уюштириш»дан ташқари, мухолифатчи «экстремистик тузилмага қайта раҳбарлик қилиш»да ҳам айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Роман Протасевич 2020 йилнинг май-сентябрь ойларида Nexta бош муҳаррири бўлган. 2020 йил октябрь ойида Протасевич Варшавадан Вилнюсга кўчиб ўтди ва 2021 йил майигача «Беларусь головного мозга» Telegram канали фаолияти учун масъул эди.

Протасевич янги сўроқ олдидан қўйилган айбловлар билан танишиши учун суд мажлиси 19 апрелга қолдирилди.

Мавзуга оид