Жаҳон | 09:25 / 14.04.2023
4101
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: ЕИ Россиянинг санкция остидаги активларини кузатишда қийналяпти

Брюссел Россия Марказий банкининг музлатилган захираларини Европа давлат облигацияларига инвестиция қилиш имкониятларини ўрганмоқда, деб ёзади Die Welt. Европа комиссари санкцияларнинг 11-пакети тайёрланаётганини эълон қилди.

Фото: AP

Европа Иттифоқи Украинани қайта тиклаш учун Россия уруши фонидаги санкциялар доирасида Европа давлатлари ҳукумати томонидан хатловга олинган Россия активларидан фойдаланмоқчи. Шу билан бирга, Россиянинг чет элдаги захираларини кузатиш жуда қийин ва Россия банкининг маблағлари кўплаб турли хил ҳисобларда сақланади, бу бир қатор ҳуқуқий мураккабликларни келтириб чиқаради. Бундай тушунтиришларни 13 апрель, пайшанба куни Die Welt газетаси берган.

Унга кўра, Еврокомиссия Россия активларининг жойлашуви тўғрисида етарлича тезкор маълумот бермаган Европа Иттифоқи мамлакатларига жарима солиш имкониятини кўриб чиқди. Шу билан бирга, ўндан ортиқ ҳукуматлар бунга қарши, шу сабабли Брюсселда тегишли режа рад этилди.

Бундан ташқари, газета томонидан олинган ҳужжатлардан бирига кўра, музлатилган захиралар ажралмас бўлиши мумкин, чунки Украинадаги уруш тугаганидан кейин улар Россияга қайтарилиши керак. Шу муносабат билан пул маблағларини инвестиция қилиш ва фойдани Украинага йўналтириш ғояси пайдо бўлди, деб ёзади газета.

Шундай қилиб, Европа Комиссияси Россия Марказий банкининг (МБ) музлатилган захираларини йиллик 2,6 фоиз даромадли Европа давлат облигацияларига инвестиция қилишни таклиф этмоқда. Брюсселнинг фикрича, бу «истисно чора» қонуний жиҳатдан мумкин, айниқса, Россия халқаро ҳуқуқни «қўпол равишда бузаётгани» ҳисобга олинса.

Мавзуга оид