Киев «еттилик»дан 5 млрд доллардан ортиқ қўшимча ёрдам бўйича кафолат олди
Украина бош вазири Денис Шмигал Telegram'да Вашингтонга ташрифи чоғида эришилган молиявий келишувлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, «еттилик» мамлакатлари молия вазирлари билан ўтказилган музокаралар натижасида Киев Украинага 5 миллиард доллардан (4,50 миллиард евро) ортиқ миқдорда қўшимча ёрдам кўрсатиш кафолатини олган.
«Биз Франция, Германия ва Буюк Британия билан қўшимча ёрдам пакетлари бўйича келишиб олдик», деди Шмигал.
Унинг қўшимча қилишича, Швейцария яқин олти йил ичида Киевга 1,8 миллиард франк (1,8 миллиард евро) беради. Дания 1 миллиард евролик махсус жамғарма тузади.
Испания, Ирландия, Япония, Литва, Латвия, Исландия ва Нидерландия ҳам Украинага қўшимча ёрдам тақдим этади, деб маълум қилди бош вазир.
Мавзуга оид
09:50 / 02.10.2024
Киев УҚК ҳарбийларининг РФ аскарлари томонидан ўлдирилишини тергов қилмоқда
12:30 / 30.09.2024
Киев Бернни ХХР «тинчлик ташаббусини» қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди
10:30 / 30.09.2024
ГФР канцлерлигига номзод: Киев учун ғалаба - ҳудудлар назорати
09:30 / 26.09.2024