Словянск ўққа тутилиши оқибатлари ва Бахмутда қолаётган аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 416-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- Россия қўшини 14 апрел куни Донецк областининг Словянск шаҳридаги аҳоли яшаш кварталларига йўллаган зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, яна 23 киши яраланган. Қурбонлар ва жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.
- Украин ҳарбийлари Курск областининг чегарадош ҳудудларини ўққа тутган. Икки қишлоқда ток узилган.
- Володимир Зеленский Игор Акинфеев, Илья Авербух, Светлана Хоркина ва РФдан бўлган бошқа собиқ ва ҳозирги ўнлаб спортчиларга санкция қўллади. Шунингдек, мудофаа вазирининг қизи Ксения Шойгу ҳам санкцияга учраган — у Россия триатлон Федерациясига раҳбарлик қилади.
- Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Сергей Кириенко Мариуполга келди.
- Полша 30 июнга қадар Украинадан буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлади.
Словянск ўққа тутилиши оқибатлари
Россия қўшини 14 апрел куни Донецк областидаги Словянск шаҳрига еттита ракета учирди, натижада бешта кўп қаватли уй ва бешта хусусий уй, шунингдек, дўкон, хўжалик маркази, клуб ва учта автомобил шикастланган. Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 11 киши ҳалок бўлиб, 23 киши тан жароҳати олган. Харобалар остида яна одамлар бўлиши мумкин. Россия томони Словянск ўққа тутилиши юзасидан изоҳ бермаган.
Россия ҳукумати Украинада «фақат ҳарбий объектлар»га зарба беришини айтиб келарди.
Қуйида Словянскдаги турар жойлар ўққа тутилиши оқибатлари акс этган суратлар.
Лвивда асралаётган тарихий ёдгорликлар
Украинага кенг кўламли босқин бошидан буён Россия қўшини меъморий қимматли бўлган ўнлаб архитектура ёдгорликлари ва биноларни яксон қилган ва шикастлаган. Тарихий маркази ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Лвив шаҳрида эса Уйғониш (Ренессанс) даврига мансуб, барокко ва классицизм услубидаги ёдгорликлар «Украина, мы помогаем» ташаббуси билан яхши сақлаб қолинган. Бу гуруҳ иштирокчилари — украиналик ҳамда полшалик реставраторлар ва консервация бўйича мутахассислар — шаҳарнинг тарихий қисмидаги обидалар йўқотилишидан сақлаб қолишда ёрдам бермоқда.
Бахмутдаги украин ҳарбийлари
Бахмут ҳамон ҳарбий ҳаракатлар эпимарказида қолмоқда. Украина ҚК бош штабининг сўнгги ҳисоботига кўра, кун давомида украин армияси бу йўналишда 40 дан ортиқ ҳужумни қайтарган. РФ мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲК штурмчи отрядлари олдинга силжишда давом этгани ва шаҳарнинг шимолий ва жанубий чеккаларида икки квартал устидан назоратни қўлга олишга муваффақ бўлгани ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024