Жаҳон | 09:24 / 17.04.2023
11673
1 дақиқада ўқилади

ISW: Россия Мудофаа вазирлиги Бахмутни эгаллаш учун «Вагнер»ни кучайтиряпти

Россия Мудофаа вазирлиги идора ва ХҲК раҳбари Евгений Пригожин ўртасидаги зиддиятларга қарамай, Бахмутни қўлга олиш учун «Вагнер» ХҲК билан яқинроқ ҳамкорлик қилишга интилмоқда, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти - ISW кундалик шарҳида. 

Фото: РИА Новости

Институт россиялик ҳарбий блогерларнинг «Вагнер» ХҲК Т-90 танкларидан фойдаланаётгани ҳақидаги хабарларига ишора қилади, бундан Россия раҳбарияти уларни янада замонавий воситалар билан таъминлаган, деган хулоса чиқариш мумкин

Бундан ташқари, ISW экспертларининг фикрига кўра, Михаил Теплинскийнинг Россия ҳаво-десант қўшинлари қўмондони этиб қайта тайинлангани буни тасдиқлайди. 

Институтнинг таъкидлашича, Бахмут ҳудудида 106-ҳаво-десант дивизиясининг бўлинмалари жалб этилган. Таҳлилчиларга кўра, Россия ҳарбий қўмондонлиги Украинадаги ҳужум операциялари учун масъулиятни ҳаво-десант қўшинлари зиммасига юкламоқда. 

Бироқ, Теплинский Украинадаги катта йўқотишлар туфайли ҳаво-десант кучларининг аввалги мақомини элита бўлинмаси сифатида тиклай олиши даргумон, дейилади шарҳда.

Мавзуга оид