Жаҳон | 23:37 / 19.04.2023
10665
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди 

Ракета Тинч океани устидан 6,76 минг километр масофага парвоз қилди. 

Фото: afgsc.af.mil

Қўшма Штатлар ҳарбийлари Калифорниядаги базада Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини (ҚБР) синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ванденберг космик кучлари базаси хабар берди. 

«Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги учувчилари ва денгиз флоти экипажларининг қўшма гуруҳи Minuteman III баллистик ракетасини учирди», дейилади хабарда.

АҚШ мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракетанинг учирилиши АҚШ ядровий кучларининг тайёрлигини намойиш этиш учун бўлган.

Қайд этилишича, ҚБР Тинч океани устидан 6,76 минг километр масофага парвоз қилган. 

Март ойида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Minuteman III ўрнини босувчи LGM-35A Sentinel баллистик ракетасининг статик зарба синовларини ўтказаётганини эълон қилган эди. 

Кейинроқ Bloomberg АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари янги B-21 бомбардимончи самолёти ва Sentinel қитъалараро баллистик ракетасини ишлаб чиқиш ва сотиб олиш учун 73 миллиард доллардан кўпроқ сўраш ниятида эканини ёзди. 

Мавзуга оид