Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Зафар Расулов Навоий вилояти ССБ бошлиғи лавозимидан кетди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Нурали Неъматуллоевич Сафоев Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
1992 йилда туғилган Нурали Сафоев Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлагач, меҳнат фаолиятини 2018 йилда Вобкент туман 12-сон қишлоқ оилавий поликлиникасида педиатр-шифокор сифатида бошлаган.
2019–2022 йиллар давомида Учқудуқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, ушбу туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби лавозимларда меҳнат қилган.
У ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Навоий вилояти ССБга 2020 йил сентябридан буён Зафар Расулов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди
18:15 / 28.10.2024