Британия: Россия эгаллаб олган ҳудудларида паспортларини мажбуран тарқатяпти
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган Украинадаги уруш бўйича вазиятнинг навбатдаги шарҳи босиб олинган ҳудудлардаги украиналикларга Россия паспортларининг мажбурий тарқатилишига бағишланди.
Бу ҳудудлар аҳолиси «шубҳасиз, Россия Федерацияси паспортларини олишга мажбур бўлмоқда», — дейилади идоранинг Twitter’даги баёнотида.
«Россия паспортлардан босиб олинган ҳудудларни «руслаштириш» воситаси сифатида фойдаланмоқда, худди 2022 йил февралидаги босқиндан олдин Донецк ва Луҳанскда бўлгани каби», — дея таъкидлаб ўтди Лондон.
Буюк Британия Мудофаа вазирлигига кўра, Россия Федерацияси 2024 йилги президентлик сайловлари арафасида босқинни муваффақиятли деб кўрсатиш учун Украинанинг босиб олинган ҳудудлари интеграциясини тезлаштиришга интилмоқда.
Мавзуга оид
21:36 / 30.08.2024
Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди
20:36 / 30.08.2024
Мўғулистон Путинни ҳибсга олмайди — Кремл
16:39 / 30.08.2024
Россияда операторлардан YouTube'ни «тезлаштиришни» тўхтатиш талаб қилинди
12:50 / 30.08.2024