Жаҳон | 15:05 / 25.04.2023
16243
5 дақиқада ўқилади

Донбассда 14 бор «қўлдан қўлга» ўтган қишлоқ ва Бахмут атрофидаги артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 425-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ ҳукумати Давлат думасига Россияни тарк этганлар учун 30 фоизлик даромад солиғи жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. РФ молия вазирлиги маълум қилишича, бундай тузатиш «меҳнат шартномаси бўйича ишловчи ходимларга тааллуқли бўлмайди».
  • Россияда тезкор ходимлар томонидан тингланган телефон мулоқоти чоғида армия тўғрисида «фейк» тарқатиш бўйича ишда ҳукм ўқилди. Бу иш бўйича собиқ полициячи Семиэл Ведел (Сергей Клоков) айбланган, у етти йилга колонияга ҳукм қилинди.
  • 24 апрелга ўтар кечаси Украина ҚК аннексия қилинган Севастополдаги портга денгиз дронлари билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда шаҳарнинг Кремл томонидан тайинланган губернатори Михайло Развожаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар йўқ, портлаш оқибатида тўртта уйнинг деразалари тўкилиб тушган. РФ мудофаа вазирлиги Украинани Севастополга ҳужум қилиш орқали буғдой келишувини бузишда айблади.
  • The Washington Post Америка разведкасининг ҳарбий хизматчи Жек Тейшейра томонидан сиздирилган ҳужжатлари асосида ёзишича, феврал ойида АҚШ Украинани Россия босқинининг бир йиллиги муносабати билан Москва ва Новороссийскка зарба бериш бўйича режани ўзгартиришга кўндирган. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк буни конспирология деб атади ва бундай мақолалар фақатгина «ҳалокатли функция»ни бажаришини айтди: улар Ғарбда «Украина гўёки жиддий қуролларни ишониш хавфли бўлган ақлсиз, бачкана ва ихтиёрсиз мамлакат» экани ҳақида тасаввур ҳосил қилади.

Кун кадри. Украина қуролли кучлари аскари россияликлар дронини кузатмоқда

Украина ҚК 57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси жангчиси РФ армиясининг Бахмут осмонида учаётган дронини кузатмоқда. Украина қўшинлари Шарқий гуруҳи қўмондони Олександр Сирскийнинг тасдиқлашича, Украина ҚК Бахмутда нафақат мудофааланмоқда, балки фаоллик билан қарши ҳужумлар уюштирмоқда. Россия мудофаа вазирлиги ҳам россиялик ҳарбийлар украин бўлинмаларининг қарши ҳужумларини муваффақият билан қайтараётгани ҳақида хабар берган.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари 

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК 3-алоҳида штурм бригадаси жангчиси ўз қуролдошига Д-30 гаубицаси учун снаряд узатмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК 3-алоҳида штурм бригадаси жангчилари Д-30 гаубицасидан россияликларнинг позицияларини ўққа тутишга тайёрланмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Донбассдаги Богородичне қишлоғида уруш излари 

Донецк областининг Словянск шаҳридан 20 километр масофадаги Богородичне қишлоғида вайрон қилинган черков гумбази. Кенг кўламли босқин бошидан буён Богородичне атрофида шиддатли жанглар олиб борилган — қишлоқ 14 марта «қўлдан қўлга» ўтган  (ҳозирда Украина ҚК назоратида). Урушга қадар бу ерда 800 нафар атрофидаги киши истиқомат қилган — ҳозирда амалда тўлиқ вайронага айланган Богородичнеда эвакуация бўлишни истамаган етти оила яшашда давом этмоқда.
Scott Peterson / Getty Images
Богородичнедаги автобус бекатида қум тўлдирилган қоплар
Scott Peterson / Getty Images
Шимолий Дон устидаги вайрон бўлган кўприк
Scott Peterson / Getty Images
Богородичнеда яшовчи Любов ўзининг вайрон қилинган уйида
Scott Peterson / Getty Images
Богородичне атрофидаги йўлда бежаб ташланган йўл кўрсаткич. Украинлар урушнинг илк кунларида Россия қўшинларини адаштириш учун йўл кўрсаткичларни бўяб ташлашга киришганди
Scott Peterson / Getty Images

Z белгиси акс этган бош кийимдаги болани сўккан екатеринбургнинг қўлга олиниши

24 апрел куни Екатеринбургда ОМОН бошида Z белгиси акс этган шапка бўлган 11 ёшли болани сўккан шахсни қўлга олди. Можаро домофон камераси орқали видеога тушиб қолган. Боланинг онаси тасдиқлашича, бу одам болани шапкаси туфайли «безовта қила бошлаган», «ҳақорат қилган», «тутиб олишга ҳаракат қилган» (видеоёзувда бу акс этмаган). Аёлнинг айтишича, боланинг отаси айни вақтда Украинада жанг қилмоқда. Тергов қўмитаси текширув ишлари бошланганини маълум қилган. Қўлга олиш жараёнидан кўп ўтмай ТҚ екатеринбурглик шахс узр сўрагани акс этган видеони намойиш этди. «Мен болага нотўғри шаклда танбеҳ бердим. Бунинг учун боладан чин қалбимдан узр сўрайман. Мен қилган ишимдан пушаймонман ва ноҳақ бўлганимни тан оламан», — дейди юзи блюр қилинган киши. Фото: Тергов қўмитасининг Свердловск области бўлими  

Мавзуга оид