Жамият | 17:55 / 26.04.2023
20453
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ucell ва «Ўзтрансгаз» ҳамкорликда ишлайди. Томонлар ўртасида бу бўйича келишув ҳам имзоланди

Шу кунларда «UzExpoCenter» кўргазмалар марказида «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма доирасида «CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ва «Ўзтрансгаз» AЖ ўртасида мақсадлар тўғрисида келишув имзоланиши тадбирнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

Қайд этилишича, мазкур келишув келгусидаги икки томонлама манфаатли ҳамкорлик учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда транспорт тармоқлари ва телекоммуникация инфратузилмасини фойдаланишга топшириш ва ривожлантириш билан боғлиқ капитал ҳамда операцион харажатларни мувофиқлаштиришни кўзда тутади.

 «Биз имкониятларимизни кенгайтиришни давом этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга сармоя киритмоқдамиз. Бугун «Ўзтрансгаз» AЖ билан имзоланаётган келишув иккала томон учун ҳам биргаликда умумий мақсад йўлида муваффақиятли ишлаш, бизнесни ривожлантириш, тизимли харажатларни камайтириш, маълумотлар алмашишда хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига фойда келтириш имконини беради», дейди «CОSCОМ» МЧЖ Бош директори Aндрей Шишковский.

Шунингдек, «Ўзтрансгаз» AЖ вакили Aҳаджон Исоқжонов ҳам ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, Ucell компанияси билан Ўзбекистондаги истеъмолчиларга телекоммуникацион таъминот устида иш олиб борилишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, «CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳозирда жами 8,1 млн. абонентга хизмат кўрсатиб келмоқда. 2022 йилда компания алоқа сифатини яхшилаш учун 111,5 млн. доллар маблағ ажратган ва Ўзбекистонда 5G стандартини тижорий фойдаланиш мақсадида жорий қилган алоқа операторига айланган эди. 

Реклама

Мавзуга оид