Ўзбекистон | 12:19 / 27.04.2023
25257
1 дақиқада ўқилади

Президент: Ўзбекистон ЖСТга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдор

Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти талаблари Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазмунига тўла мос эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ташқи савдони эркинлаштириш бўйича навбатдаги муҳим қадамлар қўйилди.

Инвесторлар учун зарур бўлган 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди.

Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилди. 

Ташқи савдо ва рақобат муҳитини янги босқичга олиб чиқиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишларни жадаллаштирди. 

“Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ислоҳотларимиз мазмунига тўла мос ва биз ушбу нуфузли ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз”, - деди президент.

Ҳозир аъзо мамлакатлар билан музокаралар олиб бориш ҳамда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари билан уйғунлаштириш қизғин босқичда.

Мавзуга оид