2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 миллиард куб метр сув етишмайди - Сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича барча ташаббуслар учун 19 миллиард доллар сармоя талаб этилади.
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Сув ресурсларини комплекс бошқариш: қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида мунозара ўтказилди.
Экспертлар Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун сув ресурсларини комплекс бошқаришнинг аҳамиятини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Азимжон Назаров сув ресурсларининг 80 фоизи бошқа мамлакатлардан оқиб келиши, атиги 20 фоизи мамлакатимизда ҳосил бўлишини таъкидлади. Бундан 30-40 йил аввал яратилган инфратузилма эса жиддий модернизацияни талаб қилади.
«Сув ресурслари билан таъминланишнинг камайиши, янги объектлар сонининг кўпайиши натижасида аҳоли сони ўсиб бормоқда, бу эса сув ресурсларининг янги миқдори ва сифатини талаб қилади. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб бизга 7 миллиард куб метр сув етишмайди. Сувдан оқилона фойдаланиш зарур», деди у.
Boston Consulting Group бошқарувчи директори ва ҳамкори Игор Алексеев сўзларига кўра, Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича барча ташаббуслар учун 19 миллиард доллар сармоя талаб этилади.
«Агар Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича барча ташаббусларни тўпласак, тахминан 19 миллиард доллар сармоя талаб этилади. Шундан 4 миллиарди насос станциялари ва 6 миллиарди хўжалик субъектларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидияларга кетади. Молия вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирликлари билан биргаликда ушбу каналлар функциясини баҳолаган ҳолда каналлар тизимининг моделини ишлаб чиқдик. Энг муҳими эса - маълум бир ҳудудда сувни иқтисодий таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш», деди у.
Мавзуга оид
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди
15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:09 / 03.12.2024