ХВЖ: Россия иқтисодиёти ғарб санкцияларига кутилганидан кўра чидамлироқ бўлиб чиқди
Россия иқтисодиёти Ғарб санкцияларига кутилганидан кўра чидамлироқ бўлиб чиқди. Ўтган йилнинг иккинчи чорагидаги пасайишдан сўнг, Россия учинчи ва тўртинчи чоракларда тикланишга муваффақ бўлди.
Россия иқтисодиёти РФнинг Украинага бостириб кириши сабабли Ғарб томонидан киритилган санкцияларга кутилганидан кўра чидамлироқ эканлигини исботлади. Бундай хулосага Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) экспертлари 28 апрел, жума куни чоп этилган Европадаги иқтисодий вазият ҳақидаги ҳисоботида келишди.
ХВЖ материалларидан маълум бўлишича, Россия иқтисодиёти 2022 йилнинг иккинчи чорагидаги кескин пасайишдан сўнг учинчи ва тўртинчи чоракларда тикланишга муваффақ бўлди. Ўтган йил давомида Россия Федерациясида ишлаб чиқаришнинг пасайиши 2,1 фоизга камайди ва жорий йилда ЯИМнинг ўсиши 0,7 фоиз даражасида кутилмоқда.
ХВЖ савдо кўрсаткичларининг яхшиланиши ва мустаҳкам нефт экспорти ўтган йили нефт ва газдан рекорд даромадга олиб келганини ҳамда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаганини таъкидлайди. “Россиянинг товар экспортини чекловлар ўрнатган мамлакатлардан буни амалга оширмаган мамлакатларга йўналтириш имконияти мустақил равишда олинган ва норасмий маълумотлар билан тасдиқланади”, — деди жамғарма экспертлари.
Ҳисоботда таъкидланишича, санкцияларнинг Россия нефт маҳсулотларига таъсирини баҳолашга ҳали эрта. Айни пайтда нефт етказиб беришда кескин қисқаришлар кузатилмаган, Россия ёнилғисига чегирма эса оширилган.
Мавзуга оид
21:36 / 30.08.2024
Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди
20:36 / 30.08.2024
Мўғулистон Путинни ҳибсга олмайди — Кремл
16:39 / 30.08.2024
Россияда операторлардан YouTube'ни «тезлаштиришни» тўхтатиш талаб қилинди
12:50 / 30.08.2024