«Дарахтга теккан» — Тошкентда «гармошка» автобуснинг том қисми ажралиб тушгани бўйича изоҳ берилди
Юнусобод туманида ҳаракатланувчи автобус йўлнинг қатнов қисмида шакл бўлиб ўсган дарахтга тегиши натижасида унинг том қисмидаги ҳимоя қопламаси қўпорилиб тушган.
1 май куни ижтимоий тармоқларда «Юнусобод туманида ҳаракатланаётган янги «гармошка» автобуслардан иккитасининг том қисми ажралиб тушгани» ҳақида хабар берилганди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеалардан бири 1 май куни соат 9:00 да King Long русумли 24-сонли «Юнусобод-6» – «ТТЗ АШБ» йўналишида ҳаракатланувчи автобус билан содир бўлган.
«Юнусобод туманида жойлашган «Биллур» тўйхонасининг рўпарасида автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлакда ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлнинг қатнов қисмига шакл бўлиб ўсган, диаметри, тахминан, 50-60 см бўлган дарахт автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламасига тегиши натижасида мазкур ҳимоя қопламасини қўпориб юборган. Ҳодиса натижасида автобуснинг том қисми техник шикастланиб, газ баллонни ҳимоялаб турувчи қоплама шикастланган», – дейилади расмий изоҳда.
Таъкидланишича, ҳолат сабаб тан жароҳати олганлар йўқ ва бу бўйича Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилиниб, камчиликлар бартараф этилаётгани маълум қилинган.
Юқоридагига ўхшаш ҳолат тумандаги 93-йўналишдаги «гармошка» билан ҳам содир бўлгани ҳамда битта енгил автомобил зарар кўргани айтилган видео бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» ҳозирча маълумот тақдим этмади.
Мавзуга оид
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
08:45 / 20.12.2024
Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди
23:26 / 18.12.2024
Тошкентда автобус ёниб кетди
21:02 / 26.11.2024