Жамият | 18:01 / 02.05.2023
32480
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ППХ ходимлари 1,5 яшар фарзанди билан ўзини каналга ташлаган аёлни қутқариб олди

Воқеа 25 апрел куни тунги соат 23:00 атрофида содир бўлган. Турмуш ўртоғи ташлаб кетгани ортидан руҳий ҳолати яхши бўлмаган 23 ёшли она ўзи ва фарзандини каналга ташлаган.

Пойтахтнинг Юнусобод туманида ўз хизмат вазифасини ўтаётган патрул-пост хизмати ходимлари бир ярим ёшли фарзанди билан ўзини Бўзсув каналига ташлаган аёлни қутқариб қолди.

Маълум бўлишича, 25 апрели куни Бўзсув канали атрофида хизмат олиб бораётган икки нафар ички ишлар ходими бир аёл қўлида боласи билан ўзини сувга ташлаганини кўриб қолган. Cафдор Элнур Каликулов она-болани қутқариш учун зудлик билан ўзини сувга отган ва у дастлаб болани сувдан олиб чиққан, кейин эса онани чўкишдан қутқариб қолган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, 2003 йил Бухоро вилоятида туғилган аёл турмуш ўртоғи ташлаб кетганлиги сабаб руҳий ва оғир ижтимоий муаммолар натижасида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ва 1,5 ёшли фарзанди билан ўзини сувга ташлаган. Шифокорларга кўра, аёл руҳий шок ҳолатида бўлган.

Ҳозирда аёл ва боланинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, дейилади расмий хабарда.

Мавзуга оид