Янги иш ўринлари ва IT соҳасида таълим: VEON Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкентда VEON Гуруҳи вакиллари Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов билан учрашув ўтказишди. Глобал рақамли оператор мамлакатда соҳа мутахассисларини тайёрлаш орқали IT ва телеком соҳасига сармоя киритишда давом этади.
VEON келгуси беш йил мобайнида мамлакатда профессионал таълим ва IT-мутахассисларнинг малакасини ошириш учун инвестициялар ҳажмини орттиришни режалаштирган. VEON бош директори Каан Терзиоглу Гуруҳ компаниялари янги рақамли Ўзбекистон учун мутахассисларни тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.
“Сўнгги икки йил ичида VEON IT соҳасида 170 та қўшимча иш ўринларини барпо этишга кўмаклашди, бу кўрсаткич ўсишда давом этади. IT соҳалари истиқболли ҳамда улар мамлакат келажаги учун муҳим эканлигини намойиш қилишга интиляпмиз. Жумладан, Beeline Academy лойиҳаси ва ASTRUM Academy билан ҳамкорлик натижасида йил мобайнида 1 000 га яқин ёш истеъдодлар IT соҳасида таълим олишади”, – дея таъкидлайди VEON Group бош директори.
Каан Терзиоглу Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовни яқинда Тошкентда очилган янги ихтисослаштирилган VEON AdTech компаниясининг бош қароргоҳига таклиф қилди, компания Ўзбекистондаги IT Park’нинг навбатдаги вакилига айланган. 2022 йилнинг октабр ойида Гуруҳ раҳбарлари ҳукумат билан учрашув пайтида янги digital-реклама бўлинмаси жорий этилиши ҳамда ўнлаб янги иш ўринлари барпо этилиши ҳақида хабар беришган эди. Ҳозирда компания Ўзбекистонлик ёш мутахассисларни ишга қабул қилмоқда. VEON AdTech digital-маркетинг йўналишини ривожлантириш, VEON компаниялари фаолият юритадиган мамлакатлар учун маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, шу билан бирга AdTech соҳасидаги халқаро тажрибаси ва экспертизасини улашади. Каан Терзиоглу билан учрашувда вазир Шерзод Шерматов IT мутахассислиги соҳасида ҳамкорлик ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
“VEON Group Ўзбекистонда янги юқори маошли иш ўринларини барпо этишга ва IT Park резидентлари ҳисобланган бўлинмаларининг экспортини оширишга эътибор қаратишини истаймиз. VEON AdTech очилиши инновацион технологияларга бўлган қизиқишни орттириш, IT соҳасида касб танлаш, қизлар орасида соҳани тарғиб қилиш орқали Ўзбекистон мақомини янги IT-ҳаб сифатида янада мустаҳкамлашига ишончим комил”, – дея таъкидлайди рақамли технологиялар вазирлигининг раҳбари Шерзод Шерматов.
Ўзбекистонда VEON ва Beeline Uzbekistan кўмагида IT мутахассислигини ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳалар аллақачон жорий этилди, масалан бўлажак дастурчилар учун киберхавфсизлик бўйича хакатонлар.
“IT Park билан биргаликда биз Tumaris.TECH халқаро лойиҳасида дастурчи қизларни қўллаб-қувватладик ҳамда IT соҳасида жинсий тенглик тамойилларини кучайтиришда давом этмоқдамиз. Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб бормоқда, талабалар ҳамда бўлажак мутахассислар учун Bee Generation дастури фаолият юритмоқда”, – дея таъкидлайди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.
Шунингдек, VEON делегацияси аъзолари Ўзбекистон ҳудудида мамлакатдаги ёш мутахассисларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш учун имкониятлар яратувчи илғор технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратди. IT кўникмаларининг ривожланиш даражаси рақамли иқтисодиётни барпо этишда катта аҳамиятга эга ҳамда унинг ўсишида турткига айланади.
“Янги касблар, жумладан, AdTech рақамли реклама соҳасидаги мутахассисликнинг оммабоплиги ҳақиқатдан ҳам иқтисодиётни мустаҳкамлашга ва Ўзбекистон мавқейини оширишга албатта ёрдам беради. VEON фаолият юритувчи барча мамлакатлар учун AdTech хизматлари Ўзбекистонда ишлаб чиқилиши, ёш мутахассисларни жалб қилишга ва уларни халқаро даражадаги мутахассисларга айлантиришга ёрдам бериши мумкин”, – дейди VEON AdTech бош директори Джордж Хелд.
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/beelineuzbekistan
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:27 / 26.03.2024
VEON “Beeline Қирғизистон”даги улушини сотмоқда
13:51 / 23.02.2024
VEON GSMA Open Gateway тизими асосидаги инновацион технологияни ишга туширмоқда
18:00 / 12.10.2022
VEON Ўзбекистоннинг минтақавий IТ-ҳабга айланишига ҳисса қўшмоқда
14:30 / 07.05.2022