АҚШ Киевга 300 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Америка Қўшма Штатлари Киевга 300 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети тақдим этишини эълон қилди.
Янги таъминот HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар, гаубицалар, артиллерия ва миномёт снарядлари, ракеталар, енгил ўқотар қуроллар ва уларга ўқ-дорилар, шунингдек, танкка қарши қуроллар, юк машиналари ва оғир қуролларни ташиш учун трейлерлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олади, деб хабар берди Пентагон.
Оқ уйда таъкидланганидек, янги пакетда Украинанинг режалаштирилган қарши ҳужуми арафасидаги сўровлари инобатга олинган.
Аввалроқ Дания Украинанинг бўлажак ҳужумини қўллаб-қувватлаш учун украиналикларга янги 1,7 миллиард крона (тахминан 250 миллион доллар) миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этиши маълум бўлганди.
Дания Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу пакетга минадан тозалаш воситалари, ўқ-дорилар, дала кўприклари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари ҳамда бошқа нарсалар киради.
Мавзуга оид
09:50
Киев УҚК ҳарбийларининг РФ аскарлари томонидан ўлдирилишини тергов қилмоқда
23:47 / 01.10.2024
Байден америкалик ҳарбийларга Исроилга ёрдам беришни буюрди
21:19 / 01.10.2024
Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши мумкин – ОАВ
20:41 / 01.10.2024