Ўзбекистон | 09:01 / 04.05.2023
15038
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда аҳолиси сони энг кўп учта туман маълум қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига доир статистик маълумотларни эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар Статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2023 йил 1 апрел ҳолатига пойтахтда доимий аҳоли сони 2 978 200 нафарни ташкил этган бўлиб, шулардан 1 460 800 нафари эркаклар, 1 517 400 нафари аёллар.

Туманлар кесимида аҳолиси энг кўп ҳудудлар учталигига Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари кирди. Яккасарой ва Бектемир эса аҳолиси энг кам туманлар сифатида қайд этилди.

2023 йил 1 апрел ҳолатига аҳоли туманлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

• Олмазор тумани — 397,1 минг; 
• Юнусобод тумани — 369,5 минг; 
• Шайхонтоҳур тумани — 361,8 минг;  
• Мирзо Улуғбек тумани — 324,9 минг; 
• Учтепа тумани — 295,3 минг;  
• Яшнобод тумани — 293,0 минг;  
• Чилонзор тумани — 272,9 минг;                             
• Янгиҳаёт тумани — 164,4 минг; 
• Миробод тумани — 150,1 минг;  
• Сергели тумани — 163,8  минг;  
• Яккасарой тумани — 128,6 минг;  
• Бектемир тумани — 56,8 минг.

Мавзуга оид