Жаҳон | 14:55 / 08.05.2023
11647
1 дақиқада ўқилади

Пекин ЕИни Хитой фирмаларига қарши санкция киритиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Хитой Европа Иттифоқини Украинадаги уруш муносабати билан Брюссел Хитой компанияларига қарши санкциялар киритса, икки томонлама муносабатлар ёмонлашиши билан таҳдид қилди. 

Фото: Flickrs/ Friends of Europe

Бу ҳолатда Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўради, дея маълум қилди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, Пекин Хитой-Россия муносабатларидан савдо ҳамкорлигига зарар етказиш учун баҳона сифатида ишлатиладиган ҳар қандай ҳаракатни рад этади.
 
Financial Times нашрининг ёзишича, Еврокомиссия Россияга қарши янги санкциялар пакетига Хитойнинг етти компаниясига нисбатан ҳам жазо чораларини – қурол ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин бўлган товарлар экспорти учун киритишни таклиф қилган.

Бу ҳафта Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ганг Германия, Франция ва Норвегияга ташриф буюради, деб хабар берди халқаро можароларда, жумладан, Украинадаги урушда воситачилик қилишга уринаётган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги. 

Мавзуга оид