Спорт | 16:59 / 11.05.2023
43019
2 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги-2023га қуръа ташланди. Ўзбекистон Австралия билан бир гуруҳда

Бугун, 11 май куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё кубоги-2023 баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК раҳбари Шайх Салмон Иброҳим қатнашган тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси, Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси Сервер Жепаров, миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец ҳам иштирок этди. Ўзбекистон қуръа ташлаш олдидан 2-саватчадан жой олганди. 

Қуръага кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси «В» гуруҳидан ўрин олиб, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди. Океанияликлар Осиё кубоги-2019 нимчоракфинал Ўзбекистонни пенальтилар сериясида турнирдан чиқариб юборишганди. Катанец шогирдларида мағлубият учун реванш олиш имконияти бўлади. 

Турнирнинг очилиш ўйини Қатар ва Ливан ўртасида бўлиб ўтади.

Осиё кубоги-2023 қуръа якунлари: Барча гуруҳлар билан танишинг:

Маълумот учун, Осиё кубоги-2023 2024 йилга кўчирилган бўлиб, Қатардаги 8та стадион мезбонлик қилади. Гуруҳдан 1-2-ўрин соҳиблари тўғридан-тўғри нимчоракфиналга йўлланма олади. Шунингдек, 6та гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 3-ўриндаги 4та жамоа ҳам плей-оффга йўл олади. Турнир 12 январдан 10 февралга қадар бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи 12-29 январь кунлари, 1/8 финал 31 январь, 1-2 февраль кунлари, чоракфинал 4-5 февралда, яримфинал 7-8 февраль кунлари, финал эса 10 февралда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид