Жаҳон | 07:44 / 13.05.2023
6475
1 дақиқада ўқилади

Блинкен ва Кулеба Украинанинг қарши ҳужумга тайёргарлигини муҳокама қилди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина Қуролли кучларини қарши ҳужумга тайёрлаш борасидаги ҳолатни, жумладан, Киевнинг халқаро ҳамкорлари ушбу операция муваффақиятли ўтишини таъминлашга қўшиши мумкин бўлган ҳиссани муҳокама қилди. 

Фото: AP

Бундан ташқари, Блинкен, АҚШ Давлат департаменти матбуот баёнотига кўра, Украина суверенитети Европада тинчлик ва хавфсизлик учун муҳим эканлигини таъкидлади ва президент Жо Байденнинг Украина билан зарур бўлган вақтгача қолиш ваъдасини яна бир бор тасдиқлади. 

Қўшма Штатлар Украинанинг Россияга қарши мудофаа урушидаги энг муҳим иттифоқчиси саналади. 

Россия босқинининг бошидан бери Вашингтоннинг Киевга берган ҳарбий ёрдами ҳажми 36,9 миллиард доллардан (деярли 33,7 миллиард евро) ошди.

Мавзуга оид