Спорт | 02:07 / 17.05.2023
27630
2 дақиқада ўқилади

«Интер» «Милан»ни жавоб баҳсида ҳам мағлуб этди ва 13 йилдан сўнг ЕЧЛ финалига йўлланма олди

Фото: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигасида дастлабки финалчи аниқланди. 

«Интер» «Милан»дан жавоб баҳсида ҳам тўп ўтказмасдан устун келди. Лаутаро Мартинеснинг ягона голи «нерадзурри»га ғалаба келтирди. 

Шу тариқа «Интер» 13 йиллик танаффусдан сўнг нуфузли еврокубок финалида ўйнайдиган бўлди. «Кўк-қоралар» охирги бор 2010 йили «Бавария» (2:0) билан ҳал қилувчи баҳсда тўқнаш келиб, қитъада тенгсиз клубга айланганди.

Индзаги жамоасининг финалдаги рақиби 17 май кунги «Манчестер Сити» — «Реал» ўйинида аниқланади.  Мадридда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 

ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб ўйини
Интер — Милан 1:0

16 май, «Жузеппе Меацца» 
Гол: Мартинес (74). 
Интер – Онана, Думфрис, Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Гозенс, 66), Мхитарян (Брозович, 44), Чалхонўғли, Барелла (Гальярдини, 84), Жеко (Лукаку, 66), Мартинес (Корреа, 84).
Милан – Меньян, Калабрия, Томори, Тиав (Калулу, 64), Эрнандес, Крунич, Диас (Ориги, 76), Тонали, Леау, Мессиас (Салемакерс, 76), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Тиав (56), Барелла (79), Тонали (79), Крунич (81), Томори (82), Мартинес (82).
Биринчи ўйин — 2:0.

Мавзуга оид