Фото: Италия шимолида сув тошқини оқибатлари
20 дан ортиқ дарё қирғоғидан тошиб чиққан, 9 киши ҳалок бўлган, минглаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Италиянинг шимолий қисмига кучли ёмғирлар ёғиб, 20 дан ортиқ дарё қирғоқларидан тошиб чиқишига сабаб бўлди.
Маҳаллий расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, май бошидан буён 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган, тўққиз киши ҳалок бўлган, қанча одам бедарак йўқолгани ҳозирча маълум эмас.
Камида 23 та аҳоли яшаш манзилларини сув босган, бу 50 мингдан ортиқ киш электр энергиясидан узилишига, уяли алоқа тармоқларига зарар етказилишига ва транспорт ҳаракати издан чиқишига олиб келди.
Эмилия-Романья региони энг жиддий даражада талафот кўрган: бу ҳудудда «Формула 1» Гран-при босқичини бекор қилишга тўғри келди. Италия шимолида ёмғирлар кейинги кунларда ҳам давом этади. Шунингдек, Хорватия ва Боснияда ёмғирлар мавсуми бошланган. Қуйида Италия шаҳарлари дуч келаётган сув тошқини оқибатлари акс этган суратлар.
Мавзуга оид
13:51 / 24.12.2024
Италиянинг энг йирик банки РФдан еврода тўловлар қабул қилишни тўхтатади
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
00:35 / 19.12.2024