Жамият | 20:00 / 18.05.2023
17738
2 дақиқада ўқилади

Имзо тўплаш жараёнида юртдошларимиз фаол иштирок этмоқда — O‘zLiDeP

Фото: O‘zLiDeP

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Президент сайловида иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришди. Мазкур жараён партиянинг 14 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларида, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти. Ҳудудий партия ташкилотлари қошида ташкил қилинган ишчи гуруҳлар имзо тўплаш ишларига ташкилий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан кўмаклашмоқдалар. Айни пайтда партиямизга хайрихоҳ инсонлар ҳам кўнгилли равишда имзо тўплашнинг юқори савияда ўтказилишига астойдил ёрдам беряптилар.

Ушбу муҳим жараёнга масъул партиямиз фаоллари имзо тўплаш тадбирлари юртдошларимизнинг ижтимоий-сиёсий онг-тафаккури янада юксалгани, мамлакатимиз истиқболига дахлдор жараёнларга бефарқ эмаслиги, шунингдек, партиямиз нуфузи тобора ошаётганини кўрсатаётганини алоҳида қайд этмоқдалар. Аҳолининг барча қатламлари вакиллари ўз ихтиёри билан, кўтаринки кайфиятда, энг муҳими, зиммаларидаги бурч ва масъулиятни чуқур англаган ҳолда номзоднинг сайловда иштирок этишига хайрихоҳлик билдирмоқдалар.

Имзо йиғиш билан боғлиқ барча тадбирлар қонунчиликда белгиланган меъёрларга қатъий риоя этилган тарзда ўтказиляпти. Ушбу жараён республикамизнинг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Мавзуга оид