Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Ҳаж зиёрати нархи таққосланди
Энг арзон нарх Қозоғистонда – 3000 доллар.
Саудия Арабистони 2023 йилда ҳаж зиёратини енгиллаштириб, пандемия вақтидаги кўплаб чекловларни бекор қилди. Ўзбекистонликлар учун 24 мингта квота ажратилди. Ҳаж қимати 5200 доллар (тахминан 59,2 млн сўм) бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Шу билан бирга, Саудия Арабистони жорий йилда Тожикистонга 7 мингта квота ажратган, Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитаси эса 2023 йилда ҳаж зиёрати миқдори 5,4 минг доллар (61,5 млн сўм) бўлишини маълум қилган.
Бу миқдор зиёратчиларнинг Ҳаж мавсумидаги дастлабки харажатларини қоплайди, жумладан, бориш-келиш чипталари, Макка ва Мадинада меҳмонхонада жойлаштириш, қурбонлик қилиш, суғурта ва давлат тўловлари.
Қайд қилиш жоиз, ҳаж нархи мамлакатлар учун кўрсатиладиган хизматлар сифатига қараб ўзгаради. Масалан, 4,9 минг доллар (55,8 млн сўм) эвазига Россия компаниялари зиёратчилар учун кунига атиги икки маҳал овқат ва Ал-Ҳарам масжидидан (муқаддас Каъба) узоқда жойлашган меҳмонхонани таклиф қилмоқда. Бироқ, 9,9 минг доллар (112,8 млн сўм) эвазига кунига уч маҳал овқат ва беш юлдузли меҳмонхонага жойлашиш мумкин.
Ҳаж зиёрати учун энг арзон нарх Қозоғистонда қайд этилган – 3 минг доллардан (34,2 млн сўм) 4,5 минг долларгача (51,3 млн сўм). Қирғизистонда 3900 доллар (44,4 млн сўм) эвазига ушбу ибодатни амалга ошириш мумкин.
2023 йилги Ҳаж мавсуми 26 июнь куни бошланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
20:43 / 17.10.2024
Туркистон атамаси – этник ўзлик ва минтақавий бирлик ифодаси
15:54 / 16.10.2024