Танзила Норбоева: “Ёшларни муносиб меҳнат, муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлашимиз зарур”
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқандда бўлиб ўтаётган йиғилиши доирасида “Янги кўникмалар йўли – Марказий Осиёда инсон капиталини шакллантириш” мавзусида муҳокама ўтказилди. Унда халқаро экспертлар билан биргаликда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.
Муҳокамалар давомида мамлакатлар аҳолисининг ўсиб бораётган, ёш ва бошқа қатламлари салоҳиятидан қай тарзда самарали фойдаланиш ҳамда мазкур салоҳиятни қандай қилиб барқарор ўсиш катализаторига айлантириш мумкинлиги юзасидан фикр алмашилган.
Хусусан, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш, аҳолини, айниқса, ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, бунда хусусий сектор улушини ошириш, бу доирадаги барча жараёнларнинг қонуний асосларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
“Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 10 дан ортиқ лойиҳалар доирасида ёшларимизнинг салоҳиятини оширишга, яъни инсон капиталини ривожлантиришга катта кўмак бермоқда. Мамлакатимиз демографик жиҳатдан тез ўсиб бормоқда. Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Уларнинг барчасини ўқитишимиз ва касбга тайёрлашимиз, шу билан бирга муносиб меҳнат, муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлашимиз зарур. Албатта, бу йўналишда ва биз учун стратегик аҳамиятли бўлган бошқа масалаларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан изчил ва самарали ҳамкорлик қилишимиз ниҳоятда муҳим”, — дея фикр билдирган Сенат раиси муҳокамалар жараёнида.
ЕТТБ йиғилиши доирасида халқаро савдо, энергетика хавфсизлиги, қайта тикланадиган энергия манбалари, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиёт учун аҳамияти, ривожланаётган бозорларда рақамлаштириш каби йўналишларда ҳам халқаро мутахассис ва экспертлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилган.
Мавзуга оид
22:55 / 16.11.2024
Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши курашда иштирокини давом эттиради — Танзила Норбоева
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024