Ўзбекистон | 21:15 / 23.05.2023
28116
2 дақиқада ўқилади

Сингапур президенти Тошкентга UzAirways'нинг доимий рейсида етиб келди

Ҳалима Ёқуб Марказий Осиёга келган биринчи Сингапур президенти бўлди. У 21-23 май кунлари Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширди ва бугун, 23 май куни Uzbekistan Airways'нинг доимий рейси (HY722) орқали Остонадан Тошкентга етиб келди.

Фото: ЎзА

Аэропортда меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Сингапур президенти ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов кутиб олди.

Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати

Ташриф “Янги Ўзбекистон” боғидан бошланди. Сингапур делегацияси Мустақиллик монументи пойига гул қўйди, миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди.

Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати

Асосий сиёсий тадбирлар эртага бўлиб ўтади. Ҳалима Ёқуб 25 майгача Ўзбекистонда бўлиб, Самарқандга ҳам бориши режа қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев январ ойида Сингапурга давлат ташрифи билан борган, ўшанда бу мамлакат президентини Ўзбекистонга таклиф қилганди.

Wikipedia'да ёзилишича, Сингапур президенти, бош вазири ва расмий шахслари одатда сафарлар учун доимий йўловчи рейсларга чиқишади. Улар асосан миллий Singapore Airlines авиакомпанияси хизматларидан фойдаланади, йўналишга қараб бошқа ташувчиларнинг мунтазам рейсларида ҳам учишади.

Мавзуга оид